«газ иттифоқи» тегли мақолалар


Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда
16 август 2023, 12:02

Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди
14 август 2023, 13:07

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотирда. Уларда иттифоқ кенгайиши мумкинлиги айтилган, аммо кимлар ҳисобига экани тушунарсиз, Туркманистон қувурлари орқали эса бошқа давлат гази транзити режалаштирилмаган, деди «Туркмангаз» расмийси.

QazaqGaz октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошламоқчи
21 июл 2023, 10:59

QazaqGaz октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошламоқчи

Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия гази транзитини бошлашни режалаштирмоқда. Компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров
14 апрель 2023, 18:03

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқи лойиҳасини муҳокама қилишда «жумладан, президентлар даражасида фаол олға силжишганини» айтди.

Қозоғистон ва Россия газ етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади
19 январ 2023, 14:29

Қозоғистон ва Россия газ етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади

Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Қозоғистонга Россия газини етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида
9 декабр 2022, 22:03

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида

РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.

Россия газ етказиш эвазига сиёсий шартлар қўймайди — Путин матбуот котиби
8 декабр 2022, 17:47

Россия газ етказиш эвазига сиёсий шартлар қўймайди — Путин матбуот котиби

Владимир Путиннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» тўғрисидаги таклифи сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида», — деди у.

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида
7 декабр 2022, 16:56

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида

Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг